Линклар

Тошкент вилояти ҳокимияти, вазирликлар ва идораларнинг вилоят бошқармалари Ўртачирчиқ туманининг Тўйтепа шаҳрига кўчажаги жорий ҳафтада маълум бўлди. Бас, шундай экан, Тошкентни биратўла енгиллатиб, мамлакат миқёсидаги идораларни ҳам Самарқандгами ёки ичкарироқдаги бошқа шаҳаргами кўчирса бўлмайдими?

Бу саволни OzodNazar эшиттиришида сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик.

Ўзбекистоннинг собиқ вазирларию ҳокимлари, умуман собиқ мулозимларининг амалдан кетганидан кейинги ҳаёти қандай кечади? Улар у ёки бу шаклда ҳукумат ишларига аралаша оладиларми?

Ўзбекистон Конституциявий суди нима билан банд?

Бу саволларнинг ҳам сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавоблари билан танишишингиз мумкин.




Суҳбатдошимиз тўғрисида:

Камолиддин Раббимов 1999 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетини араб, инглиз тиллари мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1999-2002 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши Академиясида сиёсатшунослик мутахассислиги бўйича аспирантурада ўқиган.
2005-2006 йилларда Польшанинг Варшава Университетида сиёсатшунослик йўналиши буйича тингловчи сифатида тадқиқотлар олиб борган.

Иш тажрибаси: 2001-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида илмий ходим;

2002-2004 йиллар “Ижтимоий фикр” республика социологик тадқиқотлар институтида илмий ходим;

2004-2005 йилларда Фуқаролик Жамиятини ўрганиш институтида катта илмий ходим.

Шунингдек, Камолиддин Раббимов 2003-2005 йилларда АҚШнинг Тошкентдаги Ҳалқаро Республика Институти билан маслаҳатчи сифатида ва 2003 2007 йиллар давомида Германиянинг Конрад Аденауэр фонди билан референт сифатида ҳамкорлик қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG