Линклар

Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди?


Озодликнинг Қурултой эшиттиришида "Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди", деган саволни муҳокама қилдик. Эшиттиришда Украина парламенти депутати¸ дунë Қрим татарлари етакчиси¸ Мустафо Жамилов Киевнинг Евромайдонидан туриб иштирок қилди.

Украинанинг Киев шаҳрида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари Ўзбекистон расмий матбуотида деярли ëритилмаяпти.

Айни пайтда Тошкент ва Фарғона водийсида муллалар жума маърузалари ва амри-маъруфларда исëн ва ғалаëнлардан ўзбеклар нари туриши лозимлигини таъкидлашмоқда.

Озодликка маълум бўлишича, таниқли улама Қобил қори Украинадаги ғалаëнларни қоралаб¸ ўзбекларни Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик қадрига етишга чорлаган.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Украина исëни ҳақидаги маълумотларни Россия телеканалларидан олмоқда.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида, Нега расмий Тошкент Украина исëнидан ўзбеклар хабардор бўлишини истамайди?, деган саволни муҳокама қилдик.

Эшиттиришда Украина парламенти депутати¸ дунë Қрим татарлари етакчиси¸ Мустафо Жамилов Киевнинг евромайдонидан туриб иштирок қилди.

Украинада евроинтеграция тарафдорларининг оммавий намойишлари ўтган ой президент Янукович Европа Иттифоқи билан савдо ва ассоциацияга киришиш битимини имзолашни рад қилиб Россия билан яқин муносабатлар ўрнатишни ваъда қилганидан кейин бошланган эди.

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, мухолифат лидерларидан бири Виталий Кличко намойишчиларга Янукович ҳукумати украиналикларнинг, унинг таъбири билан айтганда, “ислоҳотлар ўтказиладиган Европа давлатида яшаш умидини чиппакка чиқаргани”ни урғулади.

Ғарб давлатларининг аксар сиёсатчилари қўллаб-қувватлаётган Киевдаги намойишчилар Украина ҳукуматининг истеъфога чиқишини, янги сайловлар ўтказилиши ва намойишчиларга нисбатан куч ишлатган полиция ходимлари жазога тортилишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG