Линклар

Ўзбекистонда ҳарбий ҳизмат учун бир ўринга саккизтадан даъвогар тўғри келмоқда


Ўзбекистон қуролли-кучлари сафида ҳизмат қилишни хоҳлаётганлар сони абитуриентлар сонидан кам эмас.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот вакили Назиржон Ниёзметовнинг маълум қилишича, бу йил Ўзбекистон қуролли кучлари сафида ҳизмат қилишни хоҳолаётганлар сони ошиб кетган.

Муддатли ҳарбий ҳизмат учун ажратилган ҳар бир ўринга саккизтадан даъвогар тўғри келмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган ой мамлакат фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскар-зобитларни заҳирага юбориш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.

Айни фармонга мувофиқ, 2014 йилнинг феврал-март ойларида ҳарбий хизматга армияда хизмат қилиш ёши, яъни 18 га етган ва хизматга лаёқатли фуқаролар чақирилади.

Ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар эса Ўзбекистон қуролли кучлари заҳирасига бўшатилади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар март-апрел ойларида уйига қайтади. Ўзбекистонда муддатли ҳарбий ҳизмат 12 ой қилиб белгиланган.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистон қуролли кучлари сафида эллик мингга яқин аскар-зобит ҳизмат қилади.
XS
SM
MD
LG