Линклар

Украина расмийлари икки полиция ходимини намойишчилар гаровга олганини иддао қилмоқда


Украина ҳуқуқ-тартибот органлари Киев шаҳар ҳокимияти биносини назорат қилаётган намойишчилар гаровга олинган икки милиция ходимини қўйиб юбормаса бино куч билан ишғол қилиниши ҳақида огоҳлантирди.

Украина Ички ишлар вазирлиги расмийларига кўра, кеча намойишчилар уч нафар милиция ходимига ҳужум қилиб, уларнинг бирига тан жароҳати етқизган, икки нафарини гаровга олганлар.

Украина мухолифати милиция ходимларининг гаровга олиниши ҳақидаги расмий иддаоларни ёлғон деб атади.

Мухолифат фаолларига кўра, бу навбатдаги провокациядир. Украина пойтахти Киевда бугун тунда полиция ва аксилҳукумат намойишчилар ўртасида яна тўқнашувлар рўй берди.

Шаҳарнинг Грушевский кўчасида баррикадаларни тикиб олган намойишчилар автомобил балонларини ёқиб, полиция кучларига қарата тош ва ичига ёндирадиган суюқлик солинган бутилкаларни ирғитди.

Полиция бунга жавобан намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва бошқа воситаларни қўллади.
XS
SM
MD
LG