Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:23

Минглаб америкаликлар Жастин Бибернинг АҚШдан бадарға қилинишини талаб қилди


Минглаб америкаликлар машҳур канадалик поп қўшиқчи Жастин Бибернинг АҚШдан депортация қилинишини талаб этиб чиқди.

19 ёшли Бибер пайшанба куни АҚШнинг Майами шаҳрида машинани маст холатда бошқариб кетаётган пайт қўлга олингани ҳақда хабар қилинган эди.

Полиция қўшиқчининг алкогол ва марихуана таъсиридан сарҳуш холатда машинани бошқараётганини аниқлаган.

Америкалик фаоллар фикрича, машҳур хонанданинг бу қилмиши ёшларга ёмон таъсир қилиши мумкин.

Улар Жастин Бибер АҚШдан ҳайдалиши ва бу мамлакатда истиқомат ҳуқуқидан маҳрум қилинишини талаб этиб чиқишди.

Ҳозирга қадар ушбу петицияни 12 мингдан зиёд америкалик қўллаб қувватлади.
XS
SM
MD
LG