Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг U-22 футбол жамоси бош мураббийси лавозимида қолади


Ўзбекистон Футбол федерациясидагилар мамлакатнинг ёшлар терма жамоаси бош мураббийси Шуҳрат Мақсудов лавозимидан олиниши ҳақидаги хабарларни рад этишди.

Футбол ишқибозларининг www.uff.uz портали чоршанба куни футбол федерациясидаги ўз манбааларига асосланиб Мақсудовнинг тренерликдан четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий вакилининг билдиришича, ёшлар терма жамоаси мураббийсининг лавозимидан олиниши масаласи муҳокама этилмаган.

Ўтган ҳафта ўзбекистонлик ёш футболчилар Уммонда U22 - Осиё чемпионати ўйинларида Ироқ ва Судия Арабистони жамоаларига ютқазиб, турнирнинг плай-офф босқичига чиқа олмай, Тошкентга қайтган эди.
XS
SM
MD
LG