Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд фуқаролик турмуш ўртоғи Валери Триервейлер билан ажрашганини расман маълум қилди.

Франс-пресс агентлигига берган суҳбатида Олланд: “Валери Триервейлер билан биргаликдаги турмушимиз ниҳоясига етганини маълум қиламан", деб айтди.

Икки ҳафта аввал Францияда чиқадиган Closer нашри президент Франсуа Олланднинг таниқли актриса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида беш саҳифалик мақолани чоп этган эди.

Мақолада 59 ёшли президент Олланд 41 ёшли таниқли актриса билан бирга Елисей саройи яқинидаги квартираларнинг бирида тунаб қолиши ҳақида гап кетган.

Франсуа Олланд 2007 йилдан буён 48 ёшли француз журналисти Валери Триевейлиер билан фуқролик никоҳ асосида яшаб келаётган эди.

Ундан аввал эса Олланд таниқли сиёсатчи Сеголен Руайял билан 30 йил бир ёстиққа бош қўйган.

Уларнинг биргаликдаги никоҳида тўрт фарзанди бор.
Олланднинг Paris Match журнали мухбири Валери Триервейлер билан ишқий муносабатлари фош бўлгач, унинг Руайял билан никоҳи бузилган эди.
XS
SM
MD
LG