Линклар

Ўзбекистонлик фаолларга сиёсий маҳбус Мурод Жўраев ёнига киришларига руҳсат берилди


Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячилари 20 йилдан буён ўзбек қамоғида қолаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевни зиёрат қилишга руҳсат олганлар.

Бу ҳақда Тошкентдаги Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодликка маълум қилди.

61 ёшли собиқ парламент депутати Мурод Жўраев 20 йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида қолмоқда. 1994 йилда у ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланиб ҳибсга олинган ва мол-мулки мусодара этилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Мурод Жўраев озодликка чиқишига оз қолганида унинг жазо муддати уч марта турли баҳоналар билан узайтириб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG