Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:54

Мэрилендда қуролли шахс икки одамни отиб ўлдирди


АҚШнинг Мэриленд штатидаги савдо марказларининг бирида шанба куни номаълум эркак скейтборд дўконининг икки ходимини отиб ўлдирди.

Дўкончиларга қарата ўт очган қуролланган шахс кейин ўз жонига қасд қилди. Ҳужумчининг шахси ҳозирча аниқланмади.

Отишма пайти яна беш киши яраланди. Полиция воқеа жойида тафтиш ўтказмоқда.

Бу каби отишмалар АҚШда тез-тез рўй беради. Кенг жамоатчилик мамлакат раҳбариятидан қурол-яроғдан фойдаланишни қонун билан жиддий назоратга олишни талаб этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG