Линклар

Украина пойтахти Киевда якшанбага ўтар кечаси мингдан зиёд намойишчи шаҳар марказидаги “Украина уйи” деб аталувчи анжуманлар саройини ишғол этди.

Улар бинонинг томидан тўкилиб ётган Калашников автомати ўқларини топганлар.

Грушевский кўчасидаги баррикадалар тикилган намойишчилар лагеридан сал нарида жойлашган бу саройдан намойишчиларга қарата ўқ узилгани, буни оқибатида камида уч намойишчи ҳалок бўлгани иддао қилинган эди.

Бу саройни Украина ички ишлар қўшинларининг икки юз аскари қўриқлаётган эди. Якшанба куни саҳарда қўриқчилар саройни тарк этиши ортидан намойишчилар саройни эгаллаб олди.
XS
SM
MD
LG