Линклар

logo-print
Ўзбекистонда футбол ўйинлари учун электрон билетлар жорий этилади. Ўзбекистон Футбол федерациясининг билдиришича, электрон билетлар миллий терма жамоанинг мамлакат ичкарисидаги ўйинлари учун жорий этилган ва бундан мақсад билетларни чайқовчилар томонидан қиммат баҳода сотилиши олдини олишдир.

Ўзбекистон Футбол федерацияси фуқаролар томонидан чайқовчилар ўйин билетларини қиммат баҳода сотаётгани тўғрисида кўплаб шикоятлар тушгани муносабати билан мана ишундай қарор қабул қилинганини маълум қилди.

“Электрон билетлар жорий этилиши билан олиб-сотарларга иш қолмайди”, деб билдирган Ўзбекистон Футбол Федерацуияси вице президенти Сардор Рахматуллаев.
XS
SM
MD
LG