Линклар

logo-print

Ўзбек тадбиркорлари Интернет орқали Бош вазирга шикоят қилиши мумкин


Ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз муаммолари ҳақида бундан буён тўғридан-тўғри ҳукумати раҳбарига давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуоти якшанба куни хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон давлат хизматлари ягона инерактив порталида мамлакат бош вазирига мурожаат қилиш учун махсус бўлим ажратилган.

Мазкур янги хизмат кредит ёки ер участкаси берилишини кўриб чиқиш муддатлари асоссиз чўзиб юборилиши, тадбиркорларни тез-тез текширилиши ёки уларнинг хўжалик молия фаолиятига ноқонуний аралашиш каби муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Шу билан бир қаторда тадбиркорлар ўз арзларини ҳукумат раҳбарига 8-800-200-18-18 телефони орқали ҳам қолдириши мумкин.
XS
SM
MD
LG