Линклар

Украина ҳукуматига қарши норозиликлар мамлакатнинг шарқий ва марказий вилоятларида ҳам бошланиб кетди. Мазкур ҳудудлар анъанавий тарзда президент Виктор Януковични қўлловчи вилоятлар ҳисобланар эди.

Якшанба куни норозилар шарқдаги Запарожье ва Днепропетровск шаҳарларида маҳаллий ҳокимиятлар биносини ишғол этишга ҳаракат қилди, бироқ полиция кўздан ёш оқизувчи газ, сув ва шовқинли гранаталарни қўллаб, норозилар ҳужумини қайтарган.

Ҳукуматга қарши намойишлар Одесса ва Харьковда ҳам бўлиб ўтди. Норозилар мухолифат қўллаб-қувватланаётган ғарбий вилоятлардаги 10 ҳудудда маҳаллий ҳокимиятлар биноларини эгаллаб олган.

Душанбага ўтар кечаси Киевда мухолифат тарафдорлари Адлия вазирлиги биносини эгаллаб, баррикадалар қургани хабар қилинмоқда.

Украинада Евромайдон деб аталаётган норозилик намойишлари ўтган йилнинг ноябрида президент Янукович Европа билан ҳамкорлик шартномасини имзолашдан бош тортганидан сўнг бошланиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG