Линклар

logo-print

Женевада Сурия режими билан мухолифати ўртасида музокаралар давом этмоқда


БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий.

Женевада Сурия ҳукумати билан мухолифати ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг учинчи куни бошланмоқда. БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лахдар Браҳимий душанба кунги сўзлашувларда БМТ таклиф қилган ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига доир муҳокамалар бошланишига умид қилишини билдирди.

Мухолифат ўтиш даври ҳукуматига президент Башар Ассад киритлмаслигини талаб қилмоқда. Расмий Дамашқ бу талабни рад этмоқда.

Якшанба куни рақиб томонлар гумманитар масалаларни муҳокама қилишди. Сурия ҳукумати қуршовда қолаётган Ҳомс шаҳридан аёллар ва болалар олиб чиқиб кетилиши мумкинлигини билдирди. Браҳимий аёллар ва болалар Ҳомс шаҳрини дарҳол тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилганини айтмоқда.

Сурия марказидаги Ҳомс шаҳри асосий жанг майдонларидан бири бўлиб қолмоқда. Ассад кучлари ўтган йили шаҳар атрофидаги катта ҳудудларни эгаллаб олган ва Ҳомс марказида исёнчилар билан бирга минглаб тинч фуқаролар қуршовда қолмоқда.
XS
SM
MD
LG