Линклар

Украина ҳокимиятидаги партия мухолифатни “аксилконституциявий” ҳаракатларда айбламоқда


Якшанба куни кечқурун норозилар Украина Адлия вазирлиги биносини эгаллаб олди.

Якшанба куни кечқурун норозилар Украина Адлия вазирлиги биносини эгаллаб олди.

Украина иқтидоридаги Минтақалар партияси мамлакат бош прокуратурасини намойишчилар томонидан амалга оширлаётган ҳар қандай “аксилконституциявий” ҳаракатларни тергов қилиб, қонунбузарларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда. Иқтидордаги партия мамлакат бўйлаб минтақавий кенгашлар ва бошқа ҳукумат биноларини эгаллаб олган норозилар ҳаракатларини назарда тутмоқда.

Президент Виктор Янукович дохил партия душанба куни эълон қилган баёнотида “ёш фашистлар давлат тўнтаришини ясашга уринмоқда”, дея иддао қилинади.

Баёнотда шунингдек, Киевдаги мухолифат етакчилари минтақаларда ҳокимиятни ўз назоратига олиш мақсадида ҳукумат биноларини эгаллаб олишга буйруқ берганликда айбланади.

Намойишчилар Украина ғарбидаги вилоятларда 10га яқин шаҳар кенгашлари ва ҳукуматлари биноларини эгаллаб олган.

Киевда намойишчилар якшанба куни кечқурун Адлия вазирлиги биносини эгаллаб олди.

Адлия вазири Олена Лукаш агар норозилар бинони тарк этмаса, фавқулодда вазият жорий этилиши тўғрисида мурожаат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG