Линклар

Россиянинг Нижний Новгород вилояти суди ўз аёлини ўлдирган ўзбекистонлик устида ҳукм чиқарди. CA-News агентлигининг вилоят прокуратурасига таяниб 27 январ куни хабар қилишича, хотинини одамлар кўзи ўнгида ўлдирган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси 11 йилга қамоққа маҳкум этилган.

Суд ҳужжатларига кўра, Ўзбекистонлик эр-хотин 2013 йилнинг апрелида вилоятнинг Кстово шаҳрига иш излаб келган. Улар мардикорлик билан шуғулланган ва бир марта рашк асосида чиққан жанжалдан кейин аёл уйига келмаган. Эр хотинининг ишхонасига келганида аёл корхона қўриқчиларидан уни киритмасликни илтимос қилган.

Шундан кейин, 6 август куни судланувчи корхонанинг махсус кийимини топиб, ташкилот ошхонасига кирган ва кўпчилик олдида хотинини бир неча марта пичоқлаган.

Суд давлат қораловчисининг хулосаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон фуқаросини айбдор, деб топиб, уни қаттиқ режимдаги колонияда 11 йиллик қамоққа ҳукм қилган.
XS
SM
MD
LG