Линклар

Афғонистон ҳукумати АҚШ томонидан хавфли деб кўриладиган жангариларни озод қилмоқда


Афғонистон ҳукумати Қўшма Штатлар томонидан террор ҳуружларида айбланадиган 37 маҳбусни озод қилиш қарорини эълон қилди. Кобул яқинидаги Парван ҳибсда сақлаш изоляторида маҳбуслар ишларини кўриб чиқаётган ҳукумат комиссияси аъзоси Абдул Шукур Дадраснинг душанба куни маълум қилишича, 37 нафар маҳбус уларга қарши етарли далил бўлмагани сабабидан озодликка чиқарилади.

Қўшма Штатлар бу жангариларни хориж ва маҳаллий ҳарбийларга қарши ҳужумлар уюштирганликда айблайди.

Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари бу маҳбусларни “қўли қонга ботган хавфли жангарилар”, дея атаб, уларнинг озод этилишини қоралади.

Бағром ҳаво базаси яқинидаги ҳибсхона халқаро коалиция қўшинлари томонидан қўлга олинган толиб жангарилари сақаланадиган асосий муассаса эди. 2013 йилда Бағром базаси Афғонистон ҳукумати назоратига ўтди.

Дадрас 37 маҳбус келаси икки ҳафта ичида озод қилиниши ҳамда қолган 51 маҳбуснинг иши кўриб чиқлаётганини билдирди. Маҳбусларнинг озод этилиши Кобул билан Вашингтон ўртасидаги муносабатларни янада таранглаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG