Линклар

Сочи мэри: Шаҳримизда гомосексуаллар йўқ


Сочи шаҳар мэри Анатолий Пахомов.

Сочи шаҳар мэри Анатолий Пахомов.

2014 йилги Қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган Сочи мэри ўзи раҳбарлик қиладиган шаҳарда жинсий озчилик вакиллари йўқлигини иддао қилмоқда. Би-Би-Сига берган интевьюсида Сочи ҳокими Анатолий Пахомов Олимпия ўйинларига келадиган гомосексуаллар “Россия қонунларини ҳурмат қилса” ва “ўз одатларини бошқаларга ўтказмаса”, меҳмондўстлик билан кутиб олинишини билдирди.

Лекин, Кавказда гомосексуализм “қабул қилинмайди” ва “шаҳримизда ундайлар йўқ”, дея таъкидлади ҳоким. Қўшимча саволга жавобан Пахомов Сочи фуқаролари орасида гейлар борлигидан “бехабар” эканини иддао қилди.

Россия ўтган йилнинг июн ойида ёшлар орасида “ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи” қонунни қабул қилган.

Россия Президенти Владимир Путин шу ой бошроғида Олимпиада кўнгиллилари билан учрашуви чоғида гомосексуаллар мусобақалар пайтида ўзларини “эркин” ва “хавфсиз” ҳис этиши керак, лекин “болаларимизни ўз ҳолига қўйинг”, дея таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG