Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:49

OzodNazar: Ўзбекистонда тақиқланган ҳаракат вакили Қирғизистонда муфтий


Содиқхожи Камолиддин.
Содиқхожи Камолиддин.
“Мен қўшни республика учун ҳакамлик қилмоқчи эмасман. Лекин қандай давлат, қандай тузум бўлмасин, одамларни намоздан, ибодатдан қайтармаслик керак”. Бу фикрни ўзининг OzodNazarида Ислом олими, Қирғизистоннинг 90-йиллар бошидаги қозиси, ўшлик Содиқхожи Камолиддин билдирди.

Диний олим билан суҳбатимиз мавзуларини диний адабиётларни Ўзбекистонга олиб кириш ёки мамлакатнинг ўзида чоп этиш ва тарқатиш тартибига оид Вазирлар Маҳкамаси яқинда қабул қилган қарор,

Тошкентдаги Miran International Hotel маъмурияти ўз ходимлари ва мижозларининг меҳмонхона биносига жойнамоз билан киришига доир жорий этган тақиғи каби шу куннинг мавзулари белгилаб берди.

Домладан диний эътиқод соҳасида икки қўшни давлат олиб бораётган сиёсатнинг баъзи ўхшашликлари ва тафовутлари тўғрисида ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасида яқинда бўлиб ўтган можарою кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳам сўрадик.


XS
SM
MD
LG