Линклар

logo-print

Пентагон Кобулни “хавфли маҳбуслар”нинг озод қилинишидан огоҳлантирди


Қўшма Штатлар Афғонистон ҳукуматини хавфли жанггари сифатида судланиши лозим бўлган маҳбусларнинг озод қилинишидан огоҳлантирмоқда.

Душанба куни Вашингтонда журналистлар олдида сўзлаган Пентагон полковниги Стив Уоррен Афғонистон ҳукумати мамлакат Назорат кенгашига 37 нафар маҳбусни озод қилиш ҳақида нома йўллаганини айтди.

Уорренга кўра, бу маҳбусларнинг айримлари қўлбола бомба ясаш ва ҳужумлар уюштиришга алоқадор бўлган, бошқалари эса афғонистонлик ва хорижлик аскарларга нисбатан уюштирилган ҳужумларга алоқадорликда гумонланган.

Кобул яқинидаги Парван қамоқхонасида сақланаётган бу 37 нафар маҳбус, афғон расмийси Абдулшукур Дадрасга кўра, яқин икки ҳафта ичида озод қилиниши мумкин.

Таҳлилчилар Кобулнинг бу хатти-ҳаракатлари Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни янада мураккаблаштириб юбориши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG