Линклар

Кэтрин Эштон Украинада фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкинлигидан ташвишда


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Украина ҳукумати намойишчиларни жазолаш учун мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этмоқчи бўлаётганига оид хабарлардан хавотир изҳор қилди.

Душанба оқшомида тарқатилган ўз баёнотида Эштон хоним Украинада юзага келган вазият борасида музокара ўтказиш мақсадида сешанба куни Киевга боришни режалаётганини маълум қилган.

Баёнотда фавқулодда ҳолат жорий этиш орқали Украина расмийлари бутун ишларни орқага суриб юборишлари мумкинлиги айтилади.

Кэтрин Эштон мухолифат лидерларини ҳам зўравонлик қилаётганлардан нари бўлишга чақирган.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддисига кўра, бўҳронни ҳал қилишнинг ягона йўли сиёсий йўл бўлиб ҳисобланади. Эштон фикрича, сиёсий қарор Украинада 16 январь куни қабул қилинган қонунлар пакетининг бекор қилинишини кўзда тутади.

Кэтрин Эштон Украина парламентининг сешанба куни ўтказилажак йиғинида депутатлар вазиятни сиёсий қарор билан изга солишга эришиш йўлини белгилашига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG