Линклар

logo-print

Янукович намойишларни чеклашга оид қонунларнинг бекор қилинишига рози


Украина президентининг мухолифат лидерлари билан учрашуви, Киев, 2013 йилнинг 27 январи.

Украина президентининг мухолифат лидерлари билан учрашуви, Киев, 2013 йилнинг 27 январи.

Киевда мухолифат лидерлари билан ўтказилган кечаги музокаралар чоғида Украина президенти Виктор Янукович норозилик намойишларини чеклаш тўғрисидаги баҳсли қонунларни бекор қилишга рози бўлди.

Украина президенти расмий сайтида эълон қилинган баёнотда мухолифат лидерларидан бири Арсений Яценюк бош вазирликни қабул қилиш ҳақидаги Янукович таклифини расман рад этгани айтилади.

Душанба кунги учрашувда Янукович, шунингдек, агар намойишчилар биноларни эгаллаб олиш ҳамда Киев бош майдонида уззукун намойиш ўтказишни бас қилмасалар, ҳибсга олинганларга нисбатан амнистия қўлланилмаслигидан огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG