Линклар

Ўзбекистонда хусусий қўриқчилик агентликлари тугатилади


Тошкент милицияси ходимлари.

Тошкент милицияси ходимлари.

Шу йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонда ноҳукумат ташкилотлари ва якка шахсларга бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат кўрсатиш ҳамда қўриқчилик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 24 январь куни қабул қилинган қарорида айтилади.

Узметроном сайтида эълон қилинган ҳужжат матнига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигига Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда шу кунда фаолият кўрсатаётган хусусий қўриқчилик ташкилотларининг барчасини аниқлаш ҳамда янгиларини тузиш бўйича барча ҳаракатларнинг олдини олиш топширилган.

Қарорда айтилишича, эндиликда Ўзбекистонда хусусий қўриқчилик агентликлари аввал бажарган вазифаларни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қўриқчилик” бирлашмасигина адо этишга ҳақли.

Хусусий қўриқчилик агентликларининг тугатилиши доирасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигига бир ой ичида эҳтимолий мижозлар билан шартнома намунасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда “Қўриқчилик” бирлашмаси томонидан хизмат кўрсатиш тарифларини қайта кўриб чиқиш топширилган. Қарорнинг бажарилиши устидан назорат бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва ички ишлар вазири Адҳамжон Аҳмадбоев зиммасига юклатилган.
XS
SM
MD
LG