Линклар

Грузия совет ҳукуматидан азият кўрган диндорларга товон пули беради


Грузия Ярашув ва фуқаровий тенглик давлат вазири Паата Закарешвили.

Грузия Ярашув ва фуқаровий тенглик давлат вазири Паата Закарешвили.

Грузиядаги диний озчиликлар собиқ совет даврида етказилган моддий ва маънавий зарар учун давлатдан товон пули оладиган бўлди.

Грузия Ярашув ва фуқаровий тенглик давлат вазири Паата Закарешвилининг маълум қилишича, Арман Апостол черкови, Рим Католик черкови, шунингдек мусулмон ва яҳудий диний жамоалари 2 ярим миллион АҚШ доллардан ортиқ миқдорда товон пули оладилар.

Вазирликка кўра, бу бир марталик "тўлиқ бўлмаган товон пули"дир ва айни дамда вазирлик келгусида бундай тўловларни амалга ошириш тартибини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, Паата Закарешвили диний жамоалар рўйхатига киритиш мумкин бўлган бошқа озчиликлар масаласи ҳам кўрилаётганини қўшимча қилди.

Собиқ совет ҳукуматининг атеистик сиёсати даврида совет иттифоқи ҳудудидаги давлатларда яшаган барча диний жамоалар репрессияга учраган эди.
XS
SM
MD
LG