Линклар

Химкида Ўзбекистон сўрови билан яна бир муҳожир ҳибсга олинди


Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида Сергей Наумов озод қилиниши учун пикет. Ўнгдан биринчи - Фаррух Муродов.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида Сергей Наумов озод қилиниши учун пикет. Ўнгдан биринчи - Фаррух Муродов.

Москва вилоятининг Химки шаҳрида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари сўрови билан яна бир ўзбек муҳожири ҳибс этилди. Ҳимоячилар 35 ёшли Фаррух Муродовга қўйилаётган айбловларни унинг Ўзбекистон ҳукуматига қарши Россия ҳудудида ўтказилган пикет ва норозилик тадбирларда иштирок этгани, хусусан президент Ислом Каримов режими борасида танқидий мулоҳазалар билдиргани билан боғламоқда.

Москва вилоятининг Химки шаҳрида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари сўрови билан яна бир ўзбек муҳожири ҳибс этилди. Ҳимоячилар 35 ёшли Фаррух Муродовга қўйилаётган айбловларни унинг Ўзбекистон ҳукуматига қарши Россия ҳудудида ўтказилган пикет ва норозилик тадбирларда иштирок этгани, хусусан президент Ислом Каримов режими борасида танқидий мулоҳазалар билдиргани билан боғламоқда.


1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Муродов Подмосковьенинг Химки шаҳрида автомобил назорати хизмати постларидан биридаги текширув чоғида ҳибс этилди.

2014 йилнинг 24 январидаги ҳибс тафсилотларини Озодликка сўзлаб берган “Мемориал” Инсон ҳуқуқлари маркази фаоли Баҳром Ҳамроевга кўра, бухоролик Фаррух Муродов Бухоро вилояти Тергов бўлими томонидан 2013 йилнинг август ойида қидирувга берилган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-1 (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш), 244/2 (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) моддалари айбланмоқда.

- Муродов Фаррух оилали, Твер шаҳрида яшайди. Улар Москвага йўл олганида, Твер шаҳрида ГАИ ходимлари тўхтатиб, ҳужжатларини текширишган. Ўзбекистонда қидирувга экани аниқлангач, тезда қўлига кишан солинган. Лекин Фаррух Муродов 2013 йилнинг февралида ўзининг бувиси дафн этилаётганида жанозасида иштирок этган. Унга ҳеч қанақа гап бўлмаган. Лекин, 2013 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон элчихонаси олдида журналист Наумов ҳимоясига пикет бўлган эди. Бу пикетда Муродов Фаррухжон ҳам ўзининг аёли билан қатнашди, - дейди айнан шу пикетда иштироки учун ўзбек махфий идоралари жиноий иш сохталаштирганини иддао қилаётган ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.





Баҳром Ҳамроевнинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик маҳбусга нисбатан Головинский туман прокуратураси экстрадиция текширувини бошлаган. Айнан шу прокуратура 2013 йилнинг август ойида ўзбекистонлик продюсер Мирсобир Ҳамидқориевнинг экстрадиция ишини ҳам олиб борган.

Фаррух Муродов 10 йилдан ортиқ вақт Россиянинг Твер шаҳрида Россия фуқароси бўлган аёли билан истиқомат қилиб келади. У Ўзбекистон фуқароси бўлишига қарамасдан, мамлакатда вақтинчалик яшаш рухсатномасига эга.

Унинг рафиқаси Марям Муродова Озодлик билан суҳбатда 2013 йилнинг ноябрида Фаррухнинг Бухородаги уйида тинтув ўтказилганини билгач, улар Твер шаҳар ФМСига қочқинлик сўраб мурожаат қилишганини гапириб берди.

- Қўлга олинганига 4 кун бўлди, ҳозирда қаерда сақланаётганини билмаймиз. Кеча ҳимоячисига Фаррух бир ойга ҳибсга олингани тўғрисида билдиришнома беришибди. Ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти, тушуниб бўлмаяпти... Биз машинамизда оғир юк олиб кетаётган эдик, шу сабабли полиция эътибор бериб қолди. ГАИ постида менга у Ўзбекистон сўрови билан федерал қидирувда экани, ўликларни таҳқирлаганлик ва вандализм моддалари бўйича ҳам айбланаётганини айтишди. Бу бемани гапку! Улар одамни қамаш учун нима балоларни ўйлаб топмаяпти, дейсиз, - деди Марям Муродова.


Марям Фаррух билан бирга икки нафар фарзандни тарбиялашаётганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистон фуқароси Фаррух Муродов ҳимоясини таъминлаётган Баҳром Ҳамроев Муродовнинг ҳибсга олиниши бошқа сабаблари бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

У сўнгги пайтларда ўзининг барча яқинларига ўзбек милицияси ва МХХ ходимлари томонидан босим кучайганини айтади.

- Мен туғилиб ўсган Ғиждувонда Россияда ким ишлаган бўлса, ҳаммасини чақириб милиция, СНБ ходимлари сўроқ қилар экан. Ҳаммасига 21 та савол бериляпти экан. Биринчи саволи: “Намоз ўқийсанми?”, иккинчиси: “Қаерда ишлайсан? Қайси ташкилотга ишлайсан?”, учинчиси: “Ишлайдиган жойингда водийдан намоз ўқийдиганлар борми?”, тўртинчиси: “Қайси банклар билан ва қанча пул жўнатасан?”, бешинчиси: “Баҳром Ҳамроевни танийсанми?” ва шунга ўхшаш саволлар. Муҳожирлар пулдан қийналиб, билет ололмасдан 2-3 йиллаб уйга бормасдан юради, ҳукумат эса буларни қидирувга беради, - деб тахмин қилади ҳуқуқ фаоли Баҳром Ҳамроев.

“Мемориал” маркази эксперти Фаррухга қўйилаётган айбловларнинг барчаси уйдирма эканига ишонишини айтди. У яқин орада Фаррух Муродов ташкилот ёрдамида қочқинлик мақомини олишга ариза топширишини ҳам билдирди.

Озодлик мухбири ўзбекистонлик Фаррух Муродов билан боғлиқ вазиятни кузатиб боради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG