Линклар

logo-print

OzodNazar: “Коллежни ташлаган бола учун нон-чой, қорин ғами ҳар қандай билимдан қиммат”


“Ўзбекистондаги жорий сиёсий-ижтимоий тузум дунёнинг биронта ҳам мамлакатида шу кунгача қайд этилмаган ғаройиб системадир. Бу шу қадар берк системадирки, унда содир бўлаётган воқеаларни, давлат олиб бораётган сиёсатни политология, социология ёки бошқа ижтимоий фанлар ёрдамида таҳлил қилмоқчи бўламизу қилолмаймиз. Чунки Ўзбекистондаги тузум ҳеч қандай фан қонуниятларига бўйинсунмайди. Ғайри табиий ижтимоий ҳолат бу”.

Бу фикр Озодликнинг янги OzodNazarчиси Алексей Радодарники.

Алексей Радодар – тахаллус. Андижонлик 58 яшар физик олимнинг тахаллуси. Муайян сабабларга кўра, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлиб, бир неча йилдан бери Қозоғистонда истиқомат қилиб келаётган олим асл исмини сир тутишга мажбур эканини таъкидлаб айтди.

Муҳожиратда яшаётганига қарамай, Ватанидаги воқеа-ҳодисаларни диққат билан кузатиб келаётган олим вақти-вақти билан ўзининг OzodNazarини Озодлик тингловчилари билан ўртоқлашиб туришга розилик берди.

Алексей Радодар билан суҳбатимиз мавзуларини чет элга кетиб қолаётган коллеж ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилаётгани ҳамда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 24 январь кунги қарори белгилаб берди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG