Линклар

Путин: Киев билан кредит ва энергетика соҳасида тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқмоқчи эмасмиз


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Украинада ҳукумат тепасига мухолифат келган тақдирда ҳам Россия бу мамлакат билан кредитлар ва энергетика соҳасидаги шартномаларни қайта кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин кеча Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Европа Иттифоқи-Россия саммитидан кейин ўтказилган матбуот анжумани чоғида Путин Россия-Украина муносабатларининг турли даврларида украиналик турли сиёсатчилар, шу жумладан, собиқ бош вазир ва мухолифат вакиласи Юлия Тимошенко билан ҳам музокаралар олиб борганини эслатди.
XS
SM
MD
LG