Линклар

Алабама, Луизиана ва Шимолий Королина штатлари губернаторлари АҚШнинг жанубий ҳудудлари учун одатий бўлмаган қор бўрони ва совуқ туфайли фавқулодда вазият тартибини эълон қилишга мажбур бўлдилар.

Техас, Флорида, Жанубий Каролина, Жоржия ва Миссисипи каби бошқа штатлар аҳолиси эса сешанба куни юз бериши мумкин бўлган пўртанадан огоҳлантирилган. Расмийлар фуқароларга бундай ҳавода уйда ўтиришни ҳамда автомобилдан сайр қилишдан тийилиб туришни тавсия қилмоқдалар.

Луизиананинг энг йирик шаҳри бўлган Янги Орлеанда сешанба куни Луис Армстронг номидаги халқаро аэропорт ёпиқ бўлган, полиция Портчартрейн кўли устидан ўтадиган 40 километрлик кўприк бўйлаб автомобиль ҳаракатини тақиқлаб қўйган.

Алабама полицияси Монтгомери шаҳри яқинидаги яхлаган кўприк устида содир бўлган йирик автоҳалокат натижасида камида икки киши нобуд бўлгани ҳақида маълум қилган.

Техас штатига қарашли Остин шаҳри атрофидаги муз қоплаган йўлларда сешанба куни 150 дан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Бу орада АҚШнинг ўрта ғарби ва шарқида совуқ забтига олмоқда. Миллий метеорологик марказ маълумотларига кўра, 34 штатда ҳарорат 0 даражадан пастга тушиб кетган. Маълум бўлиши, Ўрта ғарбнинг айрим жойларида ҳаво ҳарорати -30 даражадан ҳам пастлаган.
XS
SM
MD
LG