Линклар

logo-print

Обама бою камбағал орасидаги фарқни қисқартирмоқчи


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

28 январ куни АҚШ Президенти Барак Обама мамлакат Конгрессининг ялпи мажлисида қилган йиллик ҳисоботида бойлар ва камбағаллар ўртасида тафовутни камайтириш йўлида “конкрет, амалий таклифлар”ни илгари сурди.

Сешанба куни кечқурун АҚШ Конгрессининг ялпи мажлисида қилган чиқишида президент Барак Обама мамлакатдаги ўрта синф вакилларига иқтисодий имкониятларни янада кенгайтириш учун Конгресс қўллаб-қувватлаши талаб этилмайдиган, ўз салоҳияти доирасида бўлган барча чораларни ишга солишни ваъда қилди.

- Бугунги кунда, тўрт йиллик иқтисодий ўсишдан, кейин корпоратив даромадлар ва биржа нархлари истаганимиз даражада юқорироқ бўлмади ва тепадагилар рисоладагидек иш юритмади. Ўртача маошлар жуда оз миқдорда ошди. Орадаги тенгсизлик жари кенгайди. Юқори кўрсаткич сари ҳаракат тўхтаб қолди.

Аччиқ ҳақиқат шундай иборатки, иқтисодиётнинг қайта оёққа туриш жараёнида жуда кўп америкаликлар кун кечириш учун ҳар қачонгидан кўпроқ ишламоқда ва уларнинг жуда кўпи ҳануз ишсиз қолмоқда, - деди АҚШ президенти.



Барак Обама ўрта синфга мансуб америкаликлар имкониятини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш учун Конгресс аъзолари билан бирга ишлаш истагида эканини таъкидлади.

- Иқтисодий ўсишни таъминлаш учун мен бугун оқшом конкрет чоралар – ўрта синф имкониятларини мустаҳкамлаш ва уларга янги имкониятлар яратиш ҳақида конкрет таклифларни илгари суряпман. Бу таклифларнинг айримларини Конгресс тасдиқлаши керак ва мен барчангиз билан бирга ишлашга тайёрман.

Америка ҳаракатсиз турмайди ва мен ҳам саъй-ҳаракат қиламан. Америкадаги оилалар имкониятини кенгайтириш учун Конгресс тасдиғисиз қаерда, қандай чоралар кўриш мумкин бўлса, барчасини амалга ошираман, - деди АҚШ президенти.

Миллионлаб америкалик телевидение ва Интернет орқали томоша қилган Обаманинг ушбу баёноти Конгресс аъзолиги учун сайловлар бошланишидан бир неча ой олдин янгради.

Республикачилар партиясини бойлар ҳимоячиси деб атаб келадиган Демократик партия вакиллари бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовутни камайтириш учун президент Обамани иқтисодий одиллик масаласига кўпроқ эътибор қаратишга ундамоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Конгресс ялпи мажлисида қилган йиллик ҳисоботининг ташқи сиёсат ҳақида сўзларкан, асосан Эрон ва Афғонистон масаласига урғу берди.

Обама Теҳроннинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммосини дипломатик йўл орқали ҳал этишга имконият яратиш учун яқин ойлар ичида Конгресс томонидан Эронга қарши жорий этилиши мумкин бўлган ҳар қандай янги санкцияга вето қўйиши ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ раҳбари, агар музокаралар натижасиз тугаса, санкциялар жорий қилиш ташаббусига ўзи бошчилик қилишини урғулади.

Барак Обама 2014 йилдан кейин Афғонистонда АҚШ ва НАТОнинг кам сонли ҳарбийлари Афғонистонда қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Шунингдек, АҚШ президенти 2014 йил охирига қадар Афғонистонда 12 йил давом этган уруш ҳаракатлари тугаганини эълон қилишга ваъда берди.

Обама 2014 йилдан кейин Афғонистонда қоладиган ҳарбийлар иккита миссияни, яъни Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиш ва уларга ёрдам бериш ҳамда Ал-Қоида гуруҳининг ҳар қандай қолдиқларини тугатиш йўлидаги аксилтеррор амалиётларида қатнашиш вазифаларни бажаришини айтди.

CNN/ORC International ташкилоти ўтказган мухтасар сўров натижаларига кўра, сўралганларнинг 44 фоизи Обаманинг нутқини “жуда ижобий”, 32 фоизи “ижобий” деб баҳолаган.

Сўровда қатнашган америкаликларнинг 22 фоизи президент нутқини ёқтирмаганини айтган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG