Линклар

Ўзбекистонда NIVEA брендини суистеъмол қилган ширкат жазоланди


Германиядаги “Beiersdorf AG” ширкатининг машхур NIVEA брендидан ноқонуний фойдаланган Тошкентдаги “UzGerSov” ширкати жазоланди.

Тошкент хўжалик суди NIVEAU номли совун ишлаб чиқарган “UzGerSov” ширкатига 2 миллион 700 минг сўмлик жарима солди.

Шунингдек, маҳкама ширкатга бу ном билан совун чиқаришни тақиқлаб қўйди, 30 кун ичида барча маҳсулотлардан NIVEAU номини олиб ташлашни тайинлади.
XS
SM
MD
LG