Линклар

Обама: украиналиклар ўз келажакларини ўзлари белгилашга ҳақли


АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Конгрессининг ялпи мажлисида қилган йиллик маърузасида Украинадаги вазиятга ҳам тўхталди, украиналиклар ўз келажакларини ўзлари белгилашга ҳақли эканини таъкидлади.

-Биз ҳар бир халқ ўз қарашларини эркин ва нозўравон йўл билан ифода этишга ҳақли, деган тамоил тарафдоримиз, - деди Обама.

АҚШ вице-президенти Жо Байден кеча Украина президенти билан ўтказган телефон мулоқоти чоғида бош вазир Микола Азаровнинг истеъфога чиқарилиши ва Олий Рада тарафидан 16 январ куни тасдиқланган намойишларни чекловчи қонуннинг бекор қилинишини олқишлади.

Кеча Украина президенти Виктор Янукович бош вазир Микола Азаров раҳбарлигидаги ҳукуматни тарқатиб юборди.

Азаров истеъфо берди, Украина бош вазири вазифасини вақтинча бош вазирнинг биринчи ўринбосари Сергей Арбузов бажариб туради.

Янги ҳукумат шакллантирилгунча эски ҳукумат аъзолари вазифаларида қолади.
XS
SM
MD
LG