Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:21

Ўзбекистон шахматнинг қишки олимпиада мусобоқаларига киритилишига умид қилмоқда


Ўзбекистон шахматнинг келажакда қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилишига умид қилмоқда.

Агар бу амалга ошадиган бўлса қишки олимпиада ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар сони шахматчилар ҳисобидан кўпайиши мумкин.

Сочида бўладиган қишки олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан учта спортчи қатнашади.

Миша Ге фигурали учиш, Артем Воронов ва Ксения Григорьевалар эса слалом ва гигант слалом бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этадилар.

Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжанов келажакда шахмат қишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилиши мумкинлигини ва бу борада ишлар бошлаб юборилганини айтди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон кучли шахматчиларига эга. Ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов дунёдаги бешта кучли шахматчининг биридир.
XS
SM
MD
LG