Линклар

Франция элчихонаси Москва аэропортида ҳибсга олинган фуқаросига ҳуқуқий ёрдам беради


Франциянинг Россиядаги элчихонасининг расмийлари Москвадаги Шереметьево аэропортида ҳибсга олинган 48 ёшли франциялик фуқаро Эрик Кокини билан учрашганликларини айтишди.

Элчихона расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда француз фуқароси Кокини Шреметьево аэропортида Тошкентнинг сўрови асосида ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Ҳозирда ҳибсда ушлаб турилаётган француз фуқароси Ўзбекистонда қатор иқтисодий жиноятларда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган. Ўзбекистон унинг Тошкентга экстрадиция қилинишини талаб этмоқда.

Франция элчихонасининг расмийси ҳибсга олинган Эрик Кокини иши бўйича дастлабки маҳкама пайшанба куни бўлиши ва унга элчихона тарафидан адвокатлик ёрдами кўрсатилишини билдирди.

Аввал бир муддат Ўзбекистонда яшаган бу одам шериклари билан бирга бир неча йил мобайнида хорижий давлатлар, молиявий тузилма ва банклар томонидан ажратилган ва йирик инвестицион дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағларни ўзлаштиргани иддао қилинаяпти.
XS
SM
MD
LG