Линклар

“2005 йил майигача, яъни Андижон воқеаларигача Каримов телевизорда ҳаддан ташқари кўп кўринар, жуда кўп гапирар эди. Лекин Андижон воқеаларидан кейин ҳокимиятнинг Президент образини тақдим этиш масаласига муносабати қайта кўриб чиқилди. Ва ўшандан бери халқни Каримов образи билан ҳаддан ташқари тўйинтириб юбормасликка интилиш сезилмоқда”.

Бу сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти туғилган кунда ёзиб олинган OzodNazarида билдирган фикридир.

Хўш, ўша образни – 30 январь куни ёши 76 га тўлган Ислом Каримов образини халққа қай ўлчамда тақдим қилишни ким ҳал қилади? Политтехнологларми ёки Каримовнинг ўзими?

Ўзи, умуман, Ўзбекистонда Каримов культи борми?

Агар бор бўлса, Каримов культининг Сталин ёки Туркманбоши культларидан фарқи нимада?

Бу ва бошқа саволларнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг

OzodNazarидаги жавоблари билан танишинг.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG