Линклар

Ўзбекистон қидирувга берган Франция фуқароси Россияда 14 февралга қадар ҳибсда қолади


Эрик Кокини.

Эрик Кокини.

Франциянинг Россиядаги элчихонаси вакили шахси ошкор қилинмаслик шарти билан Озодликка берган суҳбатида 29 январь куни Москванинг Шереметьево аэропортида ҳибсга олинган француз фуқароси Эрик Кокини суд қарорига кўра 14 февраль кунига қадар ҳибсда қолади.

48 ёшли Франция фуқароси Кокини Россия расмийлари тарафидан Ўзбекистон сўровига кўра ҳибсга олинган эди. Унинг иши бўйича дастлабки суд эшитуви пайшанба куни ўтказилди.

Элчихона вакилининг Озодликка билдиришича, Россия суди Ўзбекистон томонининг Кокинини Тошкентга экстрадиция қилиш сўровини қондириш ёки қондирмаслик масаласини шу муддат ичида ҳал қилиши кутлмоқда. Ўзбекистон томони француз фуқаросига нисбатан илгари сурилган айбловларни асослаб берувчи ҳужжатларни тақдим қилса, Кокини Тошкент ихтиёрига топиширилиши мумкин, акс ҳолда у озодликка чиқарилади.

Ўтмишда Ўзбекистонда бир неча йил давомида истиқомат қилган француз фуқароси Тошкент томонидан қатор иқтисодий жиноятларда гумонланиб, халқаро қидирувга берилгани айтилмоқда.

Франция элчихонаси вакили француз дипломатлари Эрик Кокини билан мулоқот ўрнатгани ва унга элчихона тарафидан адвокатлик ёрдами кўрсатилишини билдирди.

Аввал бир муддат Ўзбекистонда яшаган бу одам шериклари билан бирга бир неча йил мобайнида хорижий давлатлар, молиявий тузилма ва банклар томонидан ажратилган ва йирик инвестицион дастур ва лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағларни ўзлаштиргани иддао қилинаяпти.
XS
SM
MD
LG