Линклар

Битирувчилар олийгоҳ тестларини синов тариқасида топшириш имкониятига эга бўлди


Тошкентда нашр этиладиган “Правда Востока” газетасининг ёзишича, Ўзбекистонда бўлғуси талабалар олийгоҳга кириш тестини ўз билим даражасини аниқлаш учун синов тариқасида топишириш имкониятига эга бўлди.

Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази барча ўқув юртларига тест бўйича диагностика ускуналарини ўрнатган. Мазкур ускуналар орқали олийгоҳга ҳужжат топширмоқчи бўлган битирувчилар ўз билимларини синаб кўришлари мумкин.

Синов тестини топширмоқчи бўлганлар тест саволларини Давлат тест марказидан буюртма орқали олишлари керак.
XS
SM
MD
LG