Линклар

Россиядан Наманганга учаётган учоқ техник носозлиги туфайли ортга қайтарилди


Россиянинг Екатеринбург шаҳридан Ўзбекистоннинг Наманганига парвоз қилаётган “Уралские авиалинии” ширкатига қарашли учоқ техник носозлик туфайли ортга қайтишга ҳамда Кольцово аэропортига қўнишга мажбур бўлди.

Авиаширкат матбуот хизматининг билдиришича, учоқ осмонга кўтарилгач кондиционер тизими ишламаётгани аниқланган. Учувчилар шунинг учун аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Учоқдаги 52 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси орасида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари учоқнинг мажбурий қўндирилишига учувчилар хонасидан тутун чиққани сабаб бўлганини айтмоқда. Мазкур воқеа бўйича комиссия ташкил этилган.
XS
SM
MD
LG