Линклар

Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик икки спортчи Осиё чемпиони унвонини қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитасининг билдиришича, Бектемир Мелизкулов 69 килогача бўлган вазн тоифасида, Козимбек Мардонов 75 килогача бўлган вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлган.

Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда жаъми 8 медални қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади. Медалларнинг 2 таси олтин, 4 таси кумуш ва 2 таси бронза.
XS
SM
MD
LG