Линклар

30 январь куни авария ҳолатида Екатеринбург шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлган Екатеринбург - Наманган рейси йўловчилари бошқа самолётда Ўзбекистонга етиб келишди. Бу ҳақда "Уральские авиалинии" ширкати маълумот тарқатди.

30 январь куни авария ҳолатида Екатеринбург шаҳри аэропортига қўнишга мажбур бўлган Екатеринбург - Наманган рейси йўловчилари бошқа самолётда Ўзбекистонга етиб келишди. Бу ҳақда "Уральские авиалинии" ширкати маълумот тарқатди.

Бортида 52 нафар йўловчи билан Россиянинг “Уральские авиалинии” ширкатининг Екатеринбургдан Наманганга U6-2963 рейс билан парвоз қилган самолёти техник нуқсон боис пайшанба куни Кольцово аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган эди.

- Йўловчилар дастлаб меҳмонхонага жойлаштирилди. Кейин бошқа учоқда Наманганга жўнатилди. Йўловчилар бугун эсон-омон манзилига етказилди,- деди “Уральские авиалинии” ширкатининг матбуот хизмати ходими Елена Козлова Озодлик билан суҳбатда.

Ҳозирда самолётда рўй берган носозлик сабабларини аниқлаштириш мақсадида комиссия тузилган.

Ширкат матбуот ҳизматининг билдиришича, самолёт Екатеринбург аэропортидан осмонга кўтарилганида кондиционер тизими ишламай қолган. Экипаж бузуқ тизимни ўчириб, Екатеринбургнинг Кольцово аэропортига қайтиб қўнишга қарор қилган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари учоқнинг мажбурий қўндирилишига учувчилар хонасидан тутун чиққани сабаб бўлганини айтмоқда.

- Экипаж аъзолари самолётни Екатеринбург аэрпортига қўндириб, жуда тўғри қилишди,- деди “Уральские авиалинии” ширкатининг матбуот хизмати ходими.

Россиянинг “Уральские авиалинии" авиаширкати 2009 йилдан буён Екатеринбург-Наманган- Екатеринбург йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириб келади.

Рейс мунтазам равишда ҳафтасига бир марта – ҳар пайшанба куни А320 учоқларида амалга оширилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG