Линклар

Ўзбекистон президенти Чехияга икки кунлик сафар қилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 февраль куни Чех Республикасига икки кунлик ташрифини бошлайди.

Буни Тошкентдаги Чехия элчихонаси матбуот котиби Иржи Овчачек маълум қилди.

Унга кўра, Чехия Президенти Милош Земан билан музокара чоғида Ислом Каримов савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки давлат ўртасидаги виза тартиби, ўзбекистонлик талабаларнинг Чехияда билим олишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Бу Ўзбекистон раҳбарининг Чехия Республикасига иккинчи ташрифидир.

Ислом Каримов илк бор Чехияга 1997 йил январь ойида сафар қилган эди.

Ҳозир Ўзбекистонда Чехия капитали иштирокида 19 корхона фаолият уритмоқда. Улардан саккизтаси юз фоиз Чехия сармояси ҳисобига ташкил этилган.

Айни пайтда, қароргоҳи Берлинда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дурбек Омонов 28 январь куни президент Милош Земанга ишонч ёрлиғини топширди.
XS
SM
MD
LG