Линклар

1 февраль куни Украина мухолифати етакчилари АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашди. Хавфсизлик бўйича Германияда ўтаётган йиллик халқаро анжуманда Украинада юзага келган сиёсий бўҳрон масаласи муҳокама қилинди.


1 февраль куни Украина мухолифати етакчилари АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашди. Хавфсизлик бўйича Германияда ўтаётган йиллик халқаро анжуманда Украинада юзага келган сиёсий бўҳрон масаласи муҳокама қилинди.


Украина мухолифати етакчиларидан бири Арсений Яценюк Мюнхен шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон билан ҳам учрашишни режалаган.

Шанба куни анжуманда чиқиш қилган Витали Кличко Украинада сиёсий бўҳрон юзага келишида президент Виктор Януковични айблади.

Бир кун олдин Арсений Яценюк Ғарб давлатларини Украинада юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилишда ёрдам беришга чақирган эди.

- Биз мамлакатимизда жуда мураккаб ва драматик воқеалар билан рўпара келяпмиз. Бизга оғзаки эмас, балки амалий ёрдам керак. Айтмоқчи бўлганим ва Ғарбдаги ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқчи бўлганимиз фикр шундан иборатки, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вазиятни барқарорлаштириш учун бизга ҳарбий вазият эмас, балки “Маршал дастури” керак, дея баён қилди Яценюк.

31 январь куни Украина армияси президент Виктор Януковични икки ойдан бери мамлакатда давом этаётган сиёсий бўҳронга барҳам бериш ва иқтисодий вазиятни ўнглаш учун “зудлик билан чоралар кўриш”га чақирди.

Украина мухолифати лидерлари билан Мюнхенда илк бор учрашиш арафасида АҚШ Давлат котиби Жон Керри жума куни мухолифатни очиқчасига қўллаб-қувватлади.

- Украина Президенти Виктор Януковичнинг таклифлари ислоҳотлар ва келажак учун биргаликда масъул бўлиш даражасига етганича йўқ. Шу боис мухолифат бирлик ҳукумати тузиш борасида таклифларни илгари суриш ҳуқуқига эгалигини ҳис қилиши мумкин. Биз ҳозирда бирлик муҳим ва олдинга интилиш ўта муҳим деган ишончдамиз, дея баён қилди АҚШ Давлат котиби.

31 январь куни президент Янукович намойишчилар эгаллаб олган ҳукумат биноларининг ҳаммасини тарк этиши эвазига норозиликлар пайтида қўлга олинган фуқароларни амнистия қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Янукович кескин норозиликка сабаб бўлган намойишлар ўтказишни чеклшга қаратилган ва январь ойида парламент қабул қилган қонунни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳам имзолади.

Президентнинг бундай ёнбосишига қарамай, мухолифат вакиллари амнистия шартларини рад қилди.

Украина мухолифати президент истеъфога чиқишини, муддатидан аввал сайловлар ўтказиш ва конституциявий ислоҳотлар амалга оширилишини талаб қилмоқда.

Украинада ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар ноябрь ойида президент Янукович Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолашдан бош тортиб, Россия билан яқинлашишга қарор қилганидан кейин бошланган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG