Линклар

logo-print

Элчи: Британия-Ўзбекистон савдо ҳажми 15 фоизга кўпайди


Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.

31 январь куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Буюк Британия элчиси Жорж Эдгар икки мамлакати ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми кўпайганини айтди.

Британиянинг Савдо ва Инвестиция вазирлиги маълумотига кўра, 2013 йил учинчи чорагида ўзаро савдо 82 миллион АҚШ долларига етган.

Бунинг 61 миллион долларини Британиянинг Ўзбекистонга маҳсулотлар экспорти ва хизматларини ташкил қилган, 21 миллон доллар эса импортга тўғри келган.

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 100 фоиз Британия сармояси ҳисобига ташкил этилган 140 та корхона фаолият юритмоқда.

Британиянинг 88 та ширкати Ўзбекистонда ўз ваколатхонасига эга.

Ўзбекистонда Британиянинг Tethys Petroleum (нефт қазиб чиқариш), Rio Tinto (фойдали маъданлар қазиб олиш), ITE (кўргазмалар ўтказиш), WorleyParsons (машинасозлик), GlaxoSmithKline (фармацевтика), BAT (тамаки бизнеси), SNR Denton (юридик маслаҳат), Халқаро Вестминистер университети, Тошкентдаги Британия мактаби каби ташкилотлар фаолият юритмоқда.

Лекин Ўзбекистонда бизнеси тортиб олинган Британиялик ширкатлар ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланган Британиянинг Oxus Gold ширкати активлари 2011 йилда ҳукумат тасарруфига ўтказилган.

Ўзбекистон ҳукуматини 400 миллион доллар сармоясини ноқонуний тарзда ўзлаштирганликда айблаëтган Oxus Gold Тошкентни Лондондаги Халқаро Арбитраж судига берган. Маҳкама мазкур аризаси юзасидан 2014 йилда ҳукм чиқариши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG