Линклар

Украина мухолифати йирик намойиш ўтказишга чақирди


Витали Кличко.

Витали Кличко.

Украина мухолифати ўз тарафдорларини якшанба куни Киевда ўтказиладиган йирик намойишда қатнашишга чақирди.

Мухолифат лидерларидан бири Витали Кличко Украина халқи ўзига нисбатан зўравонлик қўлланилганига қарамай, сиёсий ўзгаришлар бўлишини хоҳлайди, деди.

Мюнхен шаҳрида Хавфсизлик бўйича ўтаётган халқаро анжуманда шанба куни чиқиш қилган Кличко Ғарбдаги Украинанинг дўстларини Украинадаги демократик ҳаракат мақсадига эришишида ёрдам беришга чақирди.

Витали Кличко Украина мухолифатининг мақсади мамлакатда кескин вазиятни юмшатиш ва ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан террор ва зўравонлигини тўхтатиш эканини қўшимча қилди.

Украина Ташқи ишлар вазири Леонид Кожара эса ҳамма украиналиклар, жумладан, рус миллатига мансуб бўлган саккиз миллион фуқаро намойишларни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.

Украина кўп миллиатли мамлакат эканини урғулаган Кожара мамлакат Европа Иттифоқи ёки Россиядан бирини танлай олмаслигини, аксинча, ҳар иккиси билан алоқаларга эга бўлиши керак, деган фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG