Линклар

Афғонистонда президентлик сайловолди пойгаси расман бошланди


2 февраль куни Афғонистонда президентлик сайловолди кампанияси расман бошланди.

5 апрель куни ўтказилиши режаланган сайловда 11 нафар номзод президент Ҳамид Карзайнинг ўрнини эгаллаш учун даъвогарлик қилмоқда.

Карзай Афғонистонни АҚШ қўшинлари Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдариш учун 2001 йилда мамлакатга бостириб кирганидан бери бошқариб келмоқда.

Афғонистон конституциясига мувофиқ Карзай учинчи марта президентликка сайланиш ҳуқуқига эга эмас.

Афғонистон раҳбари лавозими учун асосий даъвогар ким экани ҳозирча аниқ эмас.

Таҳлилчилар фикрича, президент сайлови Афғонистон келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

Бу Афғонистонда хориж давлатларининг бевосита ёрдамисиз ўтказилаётган илк сайловдир.

Айни пайтда, мамлакатга миллиардлаб доллар ҳажмида ёрдам кўрсатилиши сайловнинг эркин ва адолатли ўтишига боғлиқ экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG