Линклар

logo-print
Тошкентнинг Яккасарой тумани Бобур кўчасида H&M Kids брендининг (Швеция) биринчи дўконини очди.

Instagram хабарига кўра, 1 февраль куни ишга тушган дўконда етти ёшгача бўлган болалар учун сифатли кийим-кечаклар сотиб олиш мумкин.

Дунёга машхур H&M нинг дўкони янги “Next” савдо-кўнгилочар марказининг иккинчи қаватида жойлашган.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилгани боис ҳуқуқ ҳимоячилари хориж ширкатларини Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларга бойкот эълон қилишга чақириб келмоқда.

Шу кунга қадар дунёнинг 108 та чакана савдо ширкати Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотлардан воз кечган.

Улар орасида H&M, Gap, Walmart, TESCO, Gucci, Yves, Saint Laurent каби машҳур ширкатлар ҳам бор.
XS
SM
MD
LG