Линклар

Жон Керри Эрон ТИ вазири билан бўлажак музокараларни муҳокама қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри дунёнинг етакчи давлатлари вакиллари билан ва Эрон ўртасида шу ойда бўладиган музокараларни муҳокама қилиш учун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашди.

Керри ва Зариф ўртасидаги учрашув якшанба куни Мюнхен шаҳрида Хавфсизлик бўйича халқаро анжумандан ташқари бўлиб ўтди.

АҚШ Давлат Департаментидаги манбага таяниб ғарб ахборот агентликларининг билдиришича, Керри Зарифга Қўшма Штатлар Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар давом этаётган пайтда ҳам “Эронга қарши жорий этилган санкциялар ўз кучида қолишига аниқ ишора қилган”.

АҚШ, Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия вакиллари билан Эрон ўртасида ноябрь ойида бўлган сўзлашувларда Теҳрон ўз ядровий дастурининг айрим жиҳатларини амалга оширишни тўхтатиши эвазига халқаро санкциялар юмшатилишига келишиб олинган эди.

Навбатдаги музокаралар 18 февраль куни Вена шаҳрида бошланиши режаланган.
XS
SM
MD
LG