Линклар

Украина: Ҳукуматга қарши намойишларда ўн минглаб одам қатнашмоқда


Якшанба куни Украина бўйлаб ўтказилаётган намойишларда ўн минглаб одам иштирок этмоқда.

Мухолифат лидерларидан бири Витали Кличко ноябрь ойидан бери ҳукуматга қарши давом этаётган норозилик акциялари пайтида ҳибсга олинган барча намойишчи қўйиб юборилишини талаб қилди.

2 февраль куни пойтахт Киевнинг мустақиллик майдонидаги намойишга тахминан 50 минг одам йиғилди.

Намойишда Витали Кличко билан бирга мухолифат лидерларидан яна бири Арсений Яценюк ҳам қатнашмоқда.

Яценюк Украина мухолифати Ғарб давлатлари расмийларидан молиявий кўмак берилишини сўраётганини маълум қилди.

Айни пайтда, ўтган ҳафта бетоб бўлиб қолган Украина Президенти Виктор Янукович душанба куни ишга чиқиши президентнинг Интернетдаги расмий сайтида эълон қилинди.

Украинада ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар ноябрь ойида президент Янукович Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолашдан бош тортиб, Россия билан яқинлашишга қарор қилганидан кейин бошланган эди.
XS
SM
MD
LG