Линклар

Сурия ҳукумати кучлари уюштирган ҳужумда камида 85 одам нобуд бўлди


Сурия мухолифати ва ҳукумати ўртасида Женевада 10 кун давом этган ва натижасиз тугаган тинчлик музокаралари ортидан Сурия ҳукумати кучлари 2 февраль куни Ҳалаб шаҳрида амалга оширган ҳужумларда камида 85 одам нобуд бўлди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти маълумотига кўра, Сурия армияси вертолётлари Ҳалаб шаҳрининг исёнчилар назорат қилаётган ҳудудига портловчи моддалар жойланган бочкалар ташлаган.

Ҳужум оқибатида тинч аҳолидан 65 киши нобуд бўлган. Улардан 10 нафари болалар экани айтилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай қуроллардан фойдаланишни кескин танқид қилиб келади.

Сурияда 2011 йил март ойидан буён давом этаётган фуқаролик урушида 100 мингдан зиёд одамни нобуд бўлди. Тўққиз миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб, қочқинликка юз тутди.
XS
SM
MD
LG