Линклар

logo-print
Молдова таркибига кирувчи Гагаузия мухториятида референдум бўлиб ўтган, деб эътироф этилди.

Якшанба куни бўлиб ўтган референдумда мухторият аҳолисига “Молдова ўз мустақиллигини йўқотган тақдирда, Гагаузия мустақиллик эълон қилиши керакми?”, “Гагаузия Европа Иттифоқи билан интеграциялашиши керакми ёки Божхона Иттифоқи биланми?” деган саволларга жавоб бериш таклиф этилди.

Мухторият Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, референдумда давомат яхши бўлиб, унда сайловчиларнинг 55 фоизи иштирок этган. Ваҳоланки, кеча овоз бериш учун сайловчиларнинг 33 фоизи келган тақдирда ҳам бу референдум бўлиб ўтган, деб ҳисобланиши учун кифоя эди.

Гагаузияда 155 минг киши истиқомат қилади.

Молдова расмийлари бу референдум ўтказилишига тўсқинлик қилишга уриниб кўрдилар, бироқ бунга муваффақ бўлолмадилар.
XS
SM
MD
LG