Линклар

Янукович таътилдан қайтмоқчи, Киевда эса намойишлар давом этмоқда


Украина президенти Виктор Янукович.

Украина президенти Виктор Янукович.

Украина президенти Виктор Янукович касаллиги туфайли олинган қисқа муддатли таътилдан сўнг душанба куни ишга қайтиши кутилмоқда.

Ўтган пайшанба Янукович бетоблик важидан таътилга чиққанди, бироқ мухолифат Янукович бу муддатдан фавқулодда ҳолат эълон қилишга тайёргарлик кўриш учун фойдаланажагини тахмин қилган.

Украинада ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар ўтган йилнинг ноябрь ойида президент Янукович Европа Иттифоқи билан Ассоциацияга киришиш битимини имзолашдан бош тортиб, Россия билан яқинлашишга қарор қилганидан кейин бошланган эди.

Кеча пойтахт Киевда бўлиб ўтган намойишга, маълумотларга кўра, 50 минг киши йиғилган. Намойишчилар Виктор Януковичдан истеъфога кетишни ва муддатидан олдин президентлик сайловлари эълон қилишни талаб қилиб келмоқдалар.
XS
SM
MD
LG